Иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун пластик
қувур ва фитинглар ишлаб чиқариш
  • +998 98 369 59 89
  • +998 90 998 66 69
    +998 97 706 00 66
Показать все контактные номера
Русский English Oʻzbekcha

Компания ҳақида

“PLASTHERM TECHNOLOGY” МЧЖ ҚК 

“PLASTHERM TECHNOLOGY” МЧЖ ҚК компанияси 2008 йил ноябрида ишлаб чиқариш корхонаси сифатида ташкил этилган бўлиб, бугун у Ўзбекистондаги суръат билан ривожланиб бораётган компаниялардан бири ҳисобланади. Корхона иссиқ ва совуқ сув таъминоти, иситиш, канализация тизимлари ва саноатда қўллаш учун полипропилен, поливинилхлорид ва полиэтилен қувур ва фитинглар ишлаб чиқаради. 

2008 йил августида Platin Isi Makina Taahut LTD концерни (Туркия) билан лицензион келишув имзоланди. Келишувга мувофиқ, қувурлар лицензион савдо белгиси остида ишлаб чиқарилади, бу эса халқаро стандартларга қатъий риоя этилиши ва сифат дастурига мувофиқликни назарда тутади.

2008 йил декабрида диаметри 16 мм дан то 63 мм гача бўлган PN10, PN16, PN20 ва PN25 маркали иссиқ ва совуқ сув таъминоти қувурларини ишлаб чиқариш учун Mikrosan Makina (Туркия) концернидан сотиб олинган биринчи экструзион линия ишга туширилди. 

2009 йил январига келиб эса диаметри 50 мм дан то 160 мм гача бўлган, канализация тизимларига мўлжалланган поливинилхлорид қувурлар ишлаб чиқарувчи иккинчи экструзион линия ишга туширилди.

Айни дамда PLASTHERM TECHNOLOGY” МЧЖ ҚК компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи маҳсулот Туркияда чиқарилувчи “Platin Isi Makina Taahut LTD” (Туркия) фитинглари билан комплектланмоқда.

2009 йил охирида фитинглар ишлаб чиқариш учун термопластавтоматлар ва пресс-формалар сотиб олиш режалаштирилди. 

Юқори сифат стандартига жавоб берувчи PLASTHERM қувурлари нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, балки исталган Европа маҳсулотига ҳам муносиб рақобатчи бўла олади.  

Биз сифат масаласини ўз фаолиятимизнинг устувор вазифаси деб биламиз. Бизнинг мутахассисларимиз ишлаб чиқарилаётган полипропилен ва поливинилхлорид қувурларнинг сифатини мунтазам назорат қилиб борадилар. Маҳсулот ва уни ишлаб чиқариш жараёнига тегишли барча қонуний ва мажбурий талабларга риоя этилади. 

Биз ўз мижозларимизга монтаж учун зарур бўлган барча маҳсулот турлари: қувурлар, фитинглар, махсус пайвандлаш ускуналарини таклиф қиламиз.

PLASTHERM TECHNOLOGY” МЧЖ ҚК компанияси ҳозирдаёқ Ўзбекистоннинг йирик вилоятларида ўз ҳамкорларига эга, кейинчалик МДҲ мамлакатлари ҳудудида ҳам ўз маҳсулотлари сотувини режалаштирмоқда.  

Биз мижозларнинг компаниямиз билан ҳамкорлик қилиш имкон қадар қулай ва маҳсулдор бўлиши йўлида ҳаракат қиламиз.