Иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун пластик
қувур ва фитинглар ишлаб чиқариш
  • +998 98 369 59 89
  • +998 90 998 66 69
    +998 97 706 00 66
Показать все контактные номера
Русский English Oʻzbekcha

Техник ахборот

Полипропилен замонавий сифатли юқори технологик материалдир. Бу материалдан тайёрланувчи маҳсулотларнинг муҳим афзаллиги уларнинг термик ва кимёвий таъсирларга бардошлилиги ва юқори ҳамда паст ҳароратларнинг кескин кўтарилиб-тушишларига чидамлилигидир. Бу сифатлар полипропиленни қувур ва фитинглар тайёрлашдаги тенги йўқ материалга айлантирган. 

Юксак техник тавсифлари, эксплуатациядаги ишончлилиги, шунингдек, атроф-муҳит учун салбий таъсирининг пастлиги полипропилен қувурларни турли-туман объектлар: турар-жой ва ишлаб чиқариш бинолари, жамоат ва маъмурий объектларда қўллашга имкон беради.

Поливинилхлорид(ПВХ) қувурларнинг афзалликлари:

  • узоқ вақтга чидаш (эксплуатация муддати 50 йил);
  • қувурларнинг бир-бирига уланмаларини узоқ вақтга чидаши;
  • юқори герметиклик (резина зичловчи ҳалқалар ҳисобига);
  • 1 м қувурнинг вазни оғир эмаслиги (ташиш ва монтаж ишларини енгиллаштиради)
  • кимёвий чидамлилик;
  • ғадир-будирлик даражасининг пастлиги;
  • коррозияга чидамнинг юқорилиги;
  • пишиқлик даражасининг юқорилиги (рухсат этилган ҳисоб кучланиши 12,5 МПа ни ташкил қилади);
  • чатнашга мойилликнинг йўқлиги;
  • мукаммал гидравлик хусусиятлар;
  • кенгайиш коэффициентининг пастлиги;
  • юкламаларни ўз атрофидаги тупроқ билан биргаликда шимиб олишга қодир ягона тизимни ҳосил қилиш қобилияти
  • ўз-ўзини тозалаш қобилияти;
  • ишқаланишдаги босим йўқотишларига йўл қўйилмайди. 

PLASTHERM полипропилен қувурларининг афзалликлари

1. Эксплуатация муддатининг узунлиги;

2. Иссиқлик ўтказиш даражасининг пастлиги (полипропилен қувурлар иссиқликни деярли йўқотмайди);

3. Электр ўтказмайди;

4. Шовқинни ютиш хусусияти (суюқлик оқимининг шовқин даражаси, сувнинг оқиб ўтиши ва гидравлик зарбалардан ҳосил бўладиган шовқин металл қувурларга нисбатан кам бўлгани боис акс-садо ҳосил бўлмайди);

5. Пишиқлик (қувурларнинг фавқулодда ҳароратлардаги тенгсиз пишиқлиги, кимёвий чидамнинг юқорилиги);

6. Экология талабларига мослиги (экологик тоза маҳсулот бўлганидан турар-жой, маъмурий ва саноат биноларида, шунингдек, агросаноат комплексларида фойдаланилади. Қувур ичининг юзаси силлиқ бўлгани учун бактерияларнинг кўпайишига олиб келувчи ички ноорганик ва органик қатламлари ҳосил бўлмайди);

7. Юқори сифат (Европа технологиялари ва ишлаб чиқариш линиялари, сифатли хомашё, стандартларга риоя этиш, ISO сертификатининг мавжудлиги);

8. Агрессив муҳитга чидамлилик (қувурлар коррозияга учрамайди, кимёвий чидамга эга, ички юзанинг силлиқлиги боис ўтказиш қобилияти юқори);

9. Тежамлилик;

10. Монтаж қилиш осон ва тез (қувурни монтаж қилиш осон, монтаж тезлиги металл қувурга нисбатан 5-7 баробар юқори бўлиб, қувур материали енгил, пайвандлаш учун ёнғин ва портлаш хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни талаб қилмайди, монтаж учун зарур асбоблар арзон ва кўп вақтга чидайди);

11. Ишончлилик (пайванд уламаларининг тўла герметиклиги); полипропилен қувурларнинг хизмат қилиш муддати узунлигига яна бир сабаб уларнинг ичида қатламларнинг ҳосил бўлмаслигидир. Полипропилен қувурлар монтаж ва эксплуатация шароитида атроф-муҳитга заҳарли моддалар чиқармайди, қўл теккизганда инсон организмига зарарли таъсир кўрсатмайди.